Жаҳон | 10:59 / 29.05.2018
6731
1 дақиқада ўқилади

Автопойгачи ёнаётган машинада ҳаракатни давом эттирди ва оловни ўчира олди

Америкалик пойгачи Зак Вичнинг машинаси «Индианаполиснинг 500 миляси» пойгасидаги пит-стоп вақтида олов домида қолди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар бермоқда.

«Андретти Автоспорт» жамоаси механиклари бокслардаги тўхташ вақтида автомобиль кузовига ёқилғи қуйиб юборишган, натижада болиднинг чап орқа қанотида олов юзага келган. 

Пилот боксдан тезкорлик билан чиқиб кетди ва ҳавонинг кучли оқими туфайли оловни ўчиришга муваффақ бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш