Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехиялик автопойгачи тоғ йўлида бир ўлимдан қолди
Фото: YouTube/FiaErc
Чехиялик автопойгачи Томаш Каспержик Канар оролларидаги ралли чоғида тоғ чўққисидан тушиб кетишига бир баҳя қолди. Mashable портали ушбу автофалокат видеосига эътибор қаратган.
Видеолавҳада унинг "Форд Фиеста" машинасида тоғ йўли бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётганини кўриш мумкин. Машина ўнгга кескин бурилиш чоғида юқори тезликда бўлгани туфайли чап ёни билан йўл четидаги тўсиққа урилади. Айнан шу уни баландликдан пастга шўнғишдан қутқариб қолган.
Ҳайдовчи ва штурман жиддий жарорҳатлар олмагани таъкидланган. Каспержикнинг ўзи Facebook саҳифасида ёзишича, "афсуски", чемпионатнинг илк босқичида фалокатга учраган.
Мавзуга оид
18:49 / 06.05.2026
Круиз лайнерда тарқалган ҳантавирус. Нималар маълум?
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
14:36 / 30.04.2026
Ўзбекистон ва Чехия ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишга келишиб олди
09:15 / 29.04.2026