Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар:

Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ–1504-сон «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1998 йил 4 февралдаги ПФ–1923-сон «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ–3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молиявий интизомига риоя этилиши юзасидан жавобгарликни ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан (кейинги ўринларда ҳисобварақ деб юритилади) пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.». 

1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: 

«бюджет маблағларини олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш учун уларнинг ҳисобварақларига маблағ ажратиш режалари доирасида молия ва солиқ органлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган схемаларда кўрсатилган ҳисобварақларга;».

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг «20400 — Жамғарма депозитлар», «20600 — Муддатли депозитлар» ҳисобварақларидаги маблағлар, шунингдек «22602 — Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари» ва «22606 — Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари» ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари ушбу Йўриқноманинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни қондириш учун депозит ва аккредитив шартномаларида кўрсатилган муддат тугагандан кейин банклар томонидан тегишли ҳисобвараққа кирим қилинади.».

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди: