00:16 / 31.05.2018
8673

Muloqot.uz ўз фаолиятини тўхтатмоқда

3 июнь куни Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини тўхтатади, дея хабар беради Infocom.

Ушбу ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар бугун маъмуриятдан шу мазмунда хабар олишган:

"Ассалому алайкум, ҳурматли фойдаланувчи. Сизга шуни маълум қиламизки, Muloqot.uz ижтимоий тармоғи лойиҳаси ўз фаолиятини тўхтатмоқда. Muloqot.uz 2018 йилнинг 3 июнидан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади. Сиздан шахсий профилингиздан ўзингиз учун зарур бўлган маълумотлар (фото, видео, ёзишмалар, мусиқий плейлист ва б.)ни олишингизни сўраймиз. Сайт маъмурияти Muloqot.uz лойиҳаси фаолиятида фаол иштирокингиз учун ўз миннатдорчилигини билдиради".

Таъкидлаш жоизки, 2011 йилнинг 19 августида Ўзбекистон алоқа тарихи музейида Muloqot.uz ижтимоий тармоғининг ишга тушишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтган эди. Тармоқ асосчилари - «Simple Networking Solutions» МЧЖ бўлган.

Muloqot.uz ижтимоий тармоғининг энг яхши фаолият йилларидаги фойдаланувчилар сони 100 минг нафарни ташкил қилган.

Top