Спорт | 11:54 / 31.05.2018
4170
2 дақиқада ўқилади

Оғир атлетика. Тошкент биринчи марта ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

7-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бугунги кунги ҳолатга кўра, мусобақада ҳозирча жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган. Ушбу рақам мусобақа бошлангунга қадар кўтарилиши аниқ, деб хабар бермоқда МОҚ.

Шунингдек, чемпионат бошланиши арафасида пойтахтдаги “International hotel” меҳмонхонасида Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижроия Қўмитаси йиғилиши ва навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Унда ташкилот президенти Томаш Айян ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Терма жамоа мураббийлари мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхатини тақдим этишди. Унга кўра, атлетлар жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда қатнашади:

Йигитлар:

-62 кг: Муҳаммадали Каҳрамонов
-69 кг: Адҳамжон Эргашев
-69 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-77 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-77 кг: Ғайрат Айтмуратов
-85 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов
-94 кг: Азимжон Хожиев
-105 кг: Акбар Жўраев,
-105 кг: Саидмухтор Саидаҳроров
+105 кг: Шахмердан Кемалов.

Қизлар:

-48 кг: Зуҳра Отажонова
-58 кг: Сайёра Есбергенова
-63 кг: Кумушхон Файзуллаева
-69 кг: Зарнигор Абдурахмонова
-69 кг: Лайлохон Хурсанова
-69 кг: Рамбергенова Базаргул
-75 кг: Гулноза Аҳмадова
-75 кг: Турсуной Жабборова
-90 кг: Долера Давронова
-90 кг: Шодмоной Очилова.

Терма жамоа аъзолари айни пайтда мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бормоқдалар. Қизлар терма жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини 13 июнь – 4 июль кунлари Қозоғистонда ўтказади. Эркаклар терма жамоаси эса 17 июнь – 8 июль кунлари Россияда ташкил қиладиган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади.

Маълумот учун, 2013 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам Тошкентда ўтказилганди. Унда дунёнинг 17 ёшгача бўлган энг сара полвонлари ғолиблик учун кураш олиб боришган. 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса мамлакатимиз пойтахти биринчи марта мезбонлик қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид