Жамият | 16:53 / 02.06.2018
57557
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада автомобиль газ баллони портлади, ҳайдовчи ҳалок бўлди

1 июнь куни Фарғона шаҳрида Ш.Рашидов кўчасида жойлашган “Mig Oil Metan” МЧЖга қарашли автомашиналарга метан газ қуйиш шохобчасида  Қўштепа туманида яшовчи нафақахўр С.С. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасига газ тўлдираётган вақтида автомашинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Натижада газ шохобчаси ишчиси М.Ш. воқеа жойида вафот этган ҳамда Ёзёвон туманида яшовчи яна фуқаро И.О. жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Газ баллоннинг портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид