Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун жаҳон чемпионати тўпи коинотдан Ерга қайтарилади
3 июнда МКС-54/55 миссияси экипажи “Союз МС-07” капсуласида Халқаро коинот станциясидан (ХКС) жаҳон чемпионати тўпи билан бирга Ерга қайтади.
Ерга қайтаётган фазогирлар орасида россиялик Антон Шкаплеров ҳам бор. У ХКСга 24 мартда фазогир Олег Артемьев томонидан етказилган тўпни Ерга олиб тушади. Артемьев айтганидек, вазнсизликда бўлган тўпдан жаҳон чемпионатининг Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги биринчи ўйинида фойдаланилади.
Ерга қайтаётган фазогирлар капсуласи станциядан Тошкент вақти билан соат 14.16да ажралади ва Ер атмосферасига соат 17.17да киради. Капсула соат 17.41да Қозоғистондаги чўлга қўниши кутилмоқда. Шу муносабат билан капсула қўниш жойига 4 та ПЭМ-1 ва ПЭМ-2 "Кўк қуш" қидирув-эвакуация машиналари жўнатилган. Фазогирларни қидириш амалиётида 200га яқин ҳарбий иштирок этади.
Ерга, шунингдек NASA фазогири Скотт Тингл ва япон фазогири Норишиге Канаи ҳам қайтади. Ерга қайтаётган экипаж ХКСда 168 кун ўтказди. Станцияда россиялик Олег Артемьев, америкалик фазогирлар Эндрю Фойстел ва Ричард Арнольд қолади.
Мавзуга оид
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
20:07 / 13.04.2026
Тошкентда таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
22:43 / 08.11.2025