Адлия вазирлиги ташаббуси ва Сирдарё вилоят ҳокимлигининг яқиндан хамкорлиги билан Ховос туманининг “Ховособод” маҳалласида 2 июнь куни “Обод қишлоқда – юксак маданият” мавзусида сайил ташкил этилди.
Тадбир доирасида аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бериш учун турли соҳа экспертлари - ҳуқуқшунослар, адвокат ва мутахассислар бурчаклари ташкил қилиниб, аҳолини қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишиш ва ҳал этиш учун вилоят ва туман мутасаддиларининг “Сайёр қабул”и ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида қишлоқ ёшлари иштирокида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, ташкил этилган сайёр давлат хизматлари, тиббий хизмат, меҳнат ярмаркаларидан аҳолининг унумли фойдаланишига эришилди.

















