Ўзбекистон | 10:32 / 05.06.2018
22049
2 дақиқада ўқилади

ИИВ биометрик паспорт олиш учун электрон навбатга ёзилиш ҳақида маълумот берди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан аҳолини биометрик паспорт билан таъминлаш муддати 2018 йил 1 июль этиб белгиланганлиги сабабли, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишларини сўраган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, аҳолининг аксарият қисми интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда кўплаб маълумотларни олишини инобатга олиб, Facebоок ижтимоий тармоғида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг расмий саҳифаси яратилиб, жорий йилнинг 1 май кунидан фойдаланилмоқда.

Шунингдек, фуқароларни доимий яшаш манзилларидаги шаҳар, туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган давлат хизмат турларига қараб тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини олиш учун фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, Telegram ижтимоий тармоғидаги @PassportInfoUz ботида зарур бўладиган ариза, бланклар ҳамда бошқа зарурий ҳужжатлар рўйхатини олиш имкони мавжудлиги тўғрисида ахборот маълумотлари ҳам жойлаштирилган.

Бундан ташқари, dpm.uz янгиланган веб-сайтида биометрик ҳужжат олиш учун ариза анкеталарни тўлдириш, анкетани юклаш, электрон талабномани ҳолатини кузатиш, биометрик ҳужжат олиш учун квитанция генерация қилиш ҳамда биометрик ҳужжат олиш учун электрон навбатга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспорт ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун давлат божини “CLICK” электрон тизими орқали тўлашнинг 3 та усули ҳақидаги маълумотлар ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқаросини турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш, Электрон манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизматлари ишга тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар саҳифага жойлаштирилган.

Мавзуга оид