Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, мамлакат Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) саммитларида бошқа иштирок этмайди. Бу ҳақда Globovision хабар бермоқда.
«Биз АДТни қоралаймиз ва уни тарк этмоқдамиз, бу тасдиқланган», - деди Мадуро.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтонда бўлиб ўтаётган АДТ бош ассамблеяси Венесуэла ТИВ раҳбари иштирок этган сўнггисига айланди.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ вакиллари АДТдаги Лотин Америкаси барча давлатлари ҳукуматларига қарши шантаж ва таҳдидлар «жиноий кампаниясини» амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро газеталар учун қоғоз йўқлигида мухолифатни айблаганди.














