Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду «Реал»да қолиши учун шарт қўйди
Криштиану Роналду йиллик маоши миқдори 75 миллион еврога етказиб берилса, «Реал»да қолади. Бу ҳақда Cadena Cope радиосига асосланган ҳолда Sport.es хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, фақат шу шарт билангина португалиялик ҳужумчи «Реал» билан 2023/24 мавсуми якунига қадар амалда бўладиган янги шартнома тузиши мумкин. Манбада таъкидланишича, португалиялик футболчи шу орқали дунёнинг бошқа энг кўп маош олувчи футболчилари Лионель Месси ва Неймар билан тенглашиб олишни истамоқда.
Айни вақтда Роналдунинг йиллик маоши миқдори 42 миллион еврони ташкил этади (солиқлар чиқариб ташланмаган).
Айни вақтда Роналду солиқдан қочиши бўйича иш доирасида судни кутмоқда. У клуб унга зарарларини қоплаб беришидан умид қилган.
Бундан аввалроқ клуб раҳбарияти клубнинг бошқа футболчиларига ёмон ўрнак бўлмаслиги учун бу ишда футболчига ёрдам бермаслиги ҳақида хабарлар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финалида «Ливерпуль»га қарши кечган ўйиндан кейин Роналду шу ёзда Мадрид клубини тарк этиши мумкинлигига ишора қилганди. Кейинроқ ОАВда Роналду жамоадошларидан кетиш ниятини ҳеч қачон яширмагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
17:44 / 08.06.2026
Перес «Реал»га Жозе Моуриньо бош мураббий бўлишини эълон қилди
19:05 / 29.05.2026
«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026