Технология | 16:31 / 06.06.2018
5779
1 дақиқада ўқилади

Instagram’да янги шаклдаги видеороликлар пайдо бўлади

Фото: Depositphotos

Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари давомийлиги 60 дақиқани ташкил қилиши мумкин бўлган видеоёзувларни юклаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal вазиятдан хабардор манбаларга асосан ёзмоқда.

Таъкидланишича, аввалига гап вертикал видеоёзувлар учун янгилик жорий этиш ҳақида кетган, бироқ Instagram раҳбарлари яқинда бир нечта йиғилиш ўтказиб, унда узоқ видеолар шаклини яратиш масаласи ҳақида сўз юритишган. Эришилган келишувлар ҳақида батафсил маълумот келтирилмаган. 

Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари давомийлиги 60 сония, шунингдек, Stories учун 15 сония бўлган роликларни юклаши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид