Жаҳон | 09:22 / 08.06.2018
3934
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Венесуэланинг АДТдан чиқиши миллий байрам бўлишини маълум қилди

Фото: Reuters // Marco Bello

Венесуэла президенти Николас Мадуро 27 апрелни байрам куни сифатида эълон қилди. Бунга мамлакатнинг Америка давлатлари ташкилоти (АДТ)дан чиқаётгани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Мен ҳозир шуни эълон қиламанки, 27 апрель куни байрам куни бўлади, сабаби биз шу куни Америка давлатлари ташкилотидан чиқмоқдамиз», - дея маълум қилган Мадуро.

Шунингдек, Венесуэла президенти мамлакатда байрам тадбирлари ташкил қилишни ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат Америка давлатлари ташкилоти саммитларида бошқа иштирок этмаслигини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид