Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига мувофиқ - «Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорига мувофиқ - рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлашни фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сон фармони билан киритилган ўзгаришларни  ҳисобга олган ҳолда, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ ва унинг таркибий тузилмалари жисмоний шахслардан рангли металларнинг маиший парчаларини, шу жумладан, фойдаланиш учун мўлжалланган асбоблар ва ускуналарни, шунингдек, ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини махсус қабул пунктлари орқали қабул қилади.

Қуйидагилар:

Рангли ва қора металл парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом;

Жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг рўйхати тасдиқланди.

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари шаҳарлари ва туман марказларида рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини жисмоний шахслардан қабул қилиш пунктларини ташкил қилади.

Белгиланишича, 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг, шахсий қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлардан ташқари (банкротлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), ташкилотларнинг ўз қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно (банкротлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), банкротлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга эркин (шартномавий) нархда топширилиши керак.