Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари савдо ва инвестицион фаолиятда миллий валютани қўллаш ҳажмини кенгайтириш истиқболларини ўрганади. ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао декларациясида шу ҳақида маълум қилинган.

"Ташкилотга аъзо давлатлар банк-молия соҳасида амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо ва сармоявий фаолиятда миллий валютани қўллаш ҳажмини кенгайтириш истиқболларини ўрганиш тарафдори", - дейилади ҳужжатда. 

Томонлар шунингдек молиявий тузилмалар ва уларнинг хизматлари тармоқларини шакллантириш учун қулай ҳамда адолатли шароитларини таъминлаш мақсадида молиявий назорат ва бошқарув соҳасида ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш, мувозанатли макроиқтисодий бошқарув соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва моливий тузилмалар устидан назорат қилишнинг долзарблигини таъкидлашди.