Фото: Тошкент савдо маркази

Янгиланган – Тошкент савдо марказининг тантанали очилиш байрамига жуда оз қолди, 17 июнь соат 12:00 да сермазмун, ёрқин ва жуда қувноқ бўлиши кутилмоқда! Тадбир ташкилотчилари очилиш маросимининг маданий дастурини ҳафсала билан тайёрладилар – ўзбек эстрадасининг севимли юлдузлари ҳамда перформанс-артистлар таклиф этилган, мусиқий оҳанглар дид билан танланган. Жумладан, “УММОН”,“БЕНОМ” гуруҳлари ҳамда хушовоз хонанда ЖАСУР УМИРОВ ўзларининг мусиқий чиқишлари билан меҳмонлар кўнглини хушнуд этишади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шу куни қувноқ аниматорлар иштирокида болажонларимиз эртакларнинг сеҳрли оламига тушиб қолиш имкониятига эга бўлишади. Қолаверса, Тошкент савдо марказига ташриф буюрган меҳмонларни 50 фоизгача бўлган чегирмалар кутмокда.

Фото: Тошкент савдо маркази

Тошкент савдо марказининг вакили: “Ушбу марказ чакана савдо учун мўлжалланган навбатдаги оддий "улкан бетон қути" эмас, балки ўз руҳияти, катта тарихига эга макон! Уни ёрқин келажак кутмоқда!” дея таъкидлади.

Марказнинг савдо майдонларини режалаштириш ҳозирги замон истеъмолчиси талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилди. Бренд либослар, пойабзал, упа-элик, техника ва кўплаб бошқа моллар сотилувчи дўконлардан ташқари бу ерда  автоуловлар учун тураргоҳ ташкил этилган.Биринчи қаватда миллий таомлар ресторани жойлашган, пастки қават эса заргарлик буюмлари ва улгуржи савдо дўконлари учун ажратилган. Тошкент савдо марказида харидор ўзи излаётган ҳар қандай нарсани топади!

Фото: Тошкент савдо маркази
Фото: Тошкент савдо маркази