2020 йили энг қиммат нархда сотилган давлат мулклари маълум қилинди
Тошкент савдо маркази онлайн аукцион орқали 242,8 миллиард сўмга «Буюк Эко Савдо» компаниясига сотилган. Бу ўтган йили энг қиммат нархда сотилган давлат мулки ҳисобланади.

Тошкент савдо маркази / Фото: Kun.uz
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йилда «Э-ижро аукцион»и орқали сотилган энг қиммат давлат мулклари ҳақида маълумот берди.
Агетлик ахборотига кўра, «Тошкент савдо маркази» онлайн аукционда 242,8 миллиард сўмга сотилган ва бу онлайн аукцион тарихидаги энг қиммат сотилган мулк сифатида қайд этилган.
Бундан ташқари, 2020 йил давомида энг қиммат нархларда сотилган мулклар рўйхатидан «Тикувчилик мажмуаси» ва «Оқова сувларни тозалаш иншоотлари» (95,9 миллиард сўм), «Афросиёб палас»меҳмонхонаси (43,3 миллиард сўм), «Версал» ресторани (35,3 миллиард сўм), «Чорсу» меҳмонхона мажмуаси (16,9 миллиард сўм), «Шаҳрисабз юлдузи» ДУК ( 6,6 миллиард сўм) ўрин олган.
2020 йилда сотувга жами 44 минг 668та кўчмас мулк объекти чиқарилган ва шундан 25 минг 469таси сотилган.
Маълумот учун, «Тошкент Савдо Маркази» (аввалги ГУМ) дастлаб 2020 йилнинг май ойида аукцион орқали сотувга қўйилган. Аммо потенциал харидор топилмаганлиги сабабли, 2020 йилнинг ёзида нарх 273,1 миллиард сўмга туширилган эди.
Кейинги ким ошди савдоларида фақат битта манфаатдор инвестор «Буюк Эко Савдо» МЧЖ харидор сифатида ариза берган. Таклиф фақат битта иштирокчидан бўлганлиги сабабли, ким ошди савдоси тўғрисида якуний қарор Давлат тендер комиссиясининг қарори асосида қабул қилинди ва иншоот ушбу МЧЖга сотилган.
Аввалроқ, «Орзу» дам олиш маскани 1 сўм қийматда онлайн аукционда сотувга қўйилгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия босқинни фаоллаштирди, Трамп жамоасида қутбланиш – таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 23:09
-
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди
Жаҳон | 23:07
-
Скандинавия музликлари шиддат билан эриётгани маълум қилинди
Жаҳон | 22:40
-
17 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:37
Мавзуга оид

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

16:42 / 07.02.2025
2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди

19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

16:29 / 04.02.2025