17:00 / 30.11.2021
22474

“Тошкент савдо маркази”нинг янги 8 қаватли гипермаркети ишга тушди

Фото: Тошкент савдо маркази

2018 йилда ташкил этилган “Тошкент савдо маркази” хорижий корхонаси харидорларга замонавий талаблар асосида савдо хизмати кўрсатишни мақсад қилган.

“Тошкент савдо маркази” жорий йилда амалга ошириши лозим бўлган режалардан яна бирини тугатди. Яъни янги 8 қаватли замонавий гипермаркет қурилиши тўлиқ тугатилиб фойдаланишга топширилди.

Гипермаркет очилишига мутасаддилар билан бирга хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар таклиф этилди. Тантанали очилиш маросимида бозор раҳбарияти янги гипермаркет қулайликлари ва афзалликларига алоҳида тўхталди.

Фото: Тошкент савдо маркази
Фото: Тошкент савдо маркази

Ушбу 8 қаватли замонавий гипермаркет бозор ҳудудидаги илгари автомобиллар тўхташ жойи сифатида фойдаланилган 2,2 гектар майдонда қурилди. Гипермаркетнинг пастки 3 қаватида 1508 та дўкон барпо этилган. Юқори 5 та қаватида 4500 та автомобиль сиғимига эга автотураргоҳ, ресторан, маиший хизмат, тез тиббий ёрдам хоналари жойлашган.

Мазкур савдо мажмуаси ишга тушиши билан 3 минг нафар атрофидаги аҳоли иш билан таъминланади. Шунингдек, автотураргоҳ бозорлар атрофида юзага келаётган тирбандликларга ҳам чек қўяди.

Фото: Тошкент савдо маркази
Фото: Тошкент савдо маркази

Янги гипермаркетнинг очилиш маросимида Қуръон тиловат қилиниб, халққа ош берилди. Қурилишда фаол иштирок этган ходим ва ҳамкорларга миннатдорчилик сифатида совғалар улашилди.

Гипермаркет қурилишида қилиниши лозим бўлган имкониятлар инобатга олиниб, сотувчи ва харидорлар учун барча зарур шароитлар яратилган.

“Тошкент савдо маркази” янги гипермаркетининг ташқи кўриниши салобатли кўринса, ичкари тарафида шинамлик ва кўркамлик акс этади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, “Тошкент савдо маркази” ХКда 2018 йилда 788 нафар ишчи ходим меҳнат қилган бўлса, янги мажмуалар қурилиши ҳисобига доимий иш ўринлари сони 1150 тага етди.

Фото: Тошкент савдо маркази

“Тошкент савдо маркази” масъулияти чекланган жамияти аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратишда давом этади. Корхона томонидан келгусида эски савдо дўконлари ўрнида кўп қаватли савдо мажмуалари қурилиб, савдо хизмати кўрсатиш кўлами ва сифатини янада ошириш режалаштирилган.

Фото: Тошкент савдо маркази

Бу эса ўз ўрнида савдо маданияти ривожланиб, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ошишида муҳим омил бўлмоқда.

Фото: Тошкент савдо маркази

Телеграм: t.me/ABU_SAXIY_TashkentTradeCentre

Реклама ҳуқуқи асосида

Top