13:36 / 16.06.2018
14022

Давид Де Хеа кулгили хатосига изоҳ берди

Фото: Shutterstock

Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Португалияга (3:3) қарши ўйиндан сўнг, муваффақиятсизликларга бардош беришни ўрганиш лозимлигини айтди.

Посбон Криштиану Роналду томонидан йўлланган зарбадан сўнг, хатога йўл қўйиб, тўпни ушлаб қололмаган эди.

«Муваффақият қозонишни ўрганиш учун, омадсизликка чидаб бериш зарур. Ҳаёт давом этади» - деб ёзди Де Хеа твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси навбатдаги ўйинни 20 июнь куни Эронга қарши ўтказади.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top