ИИВ сайтида Ғофур Раҳимов қидирувга берилгани ҳақида маълумот жойлаштирилди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ишбилармон, Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимовни қидирувга берди. Бундан ИИВ сайтидаги тегишли маълумотлар дарак беряпти.
Унга кўра, 1951 йил 22 июлда таваллуд топган Раҳимов Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми А-банди (Товламачилик), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.
Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи экани айтилаётган Лола Раҳимова ҳам қидирувга берилган.
ИИВ маълумотига кўра, 1967 йил 24 июнда туғилган Раҳимова Лола Жаббаровна Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми А-банди (Товламачилик), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.
Аввалроқ, Ғофур Раҳимов ҳеч қачон уюшган жиноятчиликка алоқадор бўлмагани ҳақида баёнот берганди.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
12:51 / 21.10.2024
Дўстлик тумани Экология инспекцияси собиқ бошлиғи қидирувга берилди
15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
08:40 / 07.09.2024