Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида халқаро қидирувдаги икки нафар фуқаронинг турган жойи аниқланган.

Улардан бири — Ф.Ф.Н. Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми, яъни босқинчилик билан айбланиб, қарийб тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган.

Фото: Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

Шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми — фирибгарлик билан айбланиб, халқаро қидирувга берилган А.М.А. ҳам ушланган.

Ҳар икки шахс белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.