Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Дилшод Ниғматуллаевич Расулов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири  Абдулла Арипов бу ҳақдаги тегишли қарорни 2018 йил 12 июнь куни имзолаган.