Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда янги вилоят ташкил этилди
Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти ўрнига Туркистон вилояти ташкил этилди. Янги вилоятнинг маъмурий маркази этиб Туркистон шаҳри белгиланди. Чимкент эса республика миқёсидаги шаҳар мақомини олди. Бу ҳақдаги фармонни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев имзолади.
Назарбоев фармонни имзолаш маросимидаги нутқида Чимкент Остона ва Олмаота билан бир қаторда аҳолиси бир миллиондан кўпроқ бўлган шаҳарлар қаторига кирганини таъкидлаб ўтган.
Қозоғистон президенти янги ташкил этилган вилоят янги маъмурий вазифаларни сифатли амалга ошириш учун барча имкониятларга эгалигини айтган ва қабул қилинаётган қарор муҳим тарихий аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтган.
“Чимкент нафақат бизнинг мамлакат, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг инвестициялар, технологиялар ва интеллектуал захираларни жалб қилиш марказига айланади. Бунинг учун барча шароитлар ва зарур салоҳият мавжуд”, деб айтган Назарбоев.
Мавзуга оид
17:53 / 24.11.2025
Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўяди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025