1 июлдан импортни дастлаб чегара ўтказиш пунктларида декларациялаш мумкин
Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки божхона декларацияси (бундан кейин – ДБД) декларантнинг хоҳишига кўра товарлар божхона ҳудудига етиб келгунига қадар тақдим этилади. Расмийлаштирув божхона постида амалга оширилади.
Жорий йилнинг 1 июлидан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона постларида эмас, балки бевосита чегара ўтказиш пунктларида эркин муомалага чиқариш учун «импорт»ни дастлабки декларациялаш ҳуқуқи берилади. Бироқ бир шарт билан – агар товар олиб келиниши муносабати билан хавфни аниқлашда махсус фойдаланиладиган дастурий таъминот томонидан ҳеч қандай хавф аниқланмаса.
Шунингдек энди ДБДда кўрсатилган товарлар етиб келгандан сўнг тўлиқ божхона юк декларацияси (бундан кейин – БЮД) тақдим этилиши зарур. Уни тақдим этиш муддати – ДБД тақдим этилган кундан эътиборан 30 календарь кун.
БЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома қоидаларига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
• юк декларацияси ДБДнинг ажралмас қисми ҳисобланади, унга айнан ўша тартиб рақам қўйилади;
• 1-графаси биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши – «ИМ» кўрсатилади;
• 1-графаси учинчи бўлмасида «ППР» ҳарфли белгиси кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжат 1.07.2018 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакли тасдиқланди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божсиз махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин
21:00 / 23.10.2024