Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополицияси ходимлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 15 июнидан 16 июлига қадар Экополиция ходимлари томонидан ўтказилган экологик рейдлар давомида қурилиш чиқиндиларини белгиланган жойлардан ташқарига ноқонуний ташлаш билан боғлиқ 21 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
Қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима чоралари қўлланилди.
Шунингдек, 14 та транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.
Бундан ташқари, қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга такроран ташлаган икки юк автомобилини мусодара қилиш масаласини кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, суд органларига юборилди.











