Жумладан, у фуқаро С.Н.дан унинг яқин таниши Н.Ш.га нисбатан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида ашёвий далил сифатида олинган умумий баҳоси 462,9 млн сўмлик 292 дона заргарлик буюмларини қайтариб олиб бериш ва Н.Ш.ни жиноий жавобгарликдан озод қилиб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Шунингдек, Ш.Н. Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 337 минг сўмлик тўловларни тўламаслик мақсадида ўзини Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими бошлиғи деб таништириб, умумий овқатланиш шохобчасини ёптириб юбориш билан таҳдид қилиб, пул тўламай келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.