Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018. Германия 1 киши кам ўйнаб, 95-дақиқада ғалаба голини киритди
Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати F гуруҳининг 2-турида Швеция билан кураш олиб борди. "Фишт" стадионида кечган ўйин 2:1 ҳисобида немислар фойдасига ҳал бўлди.
32-дақиқада Тойвонен Швецияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида Марко Ройс ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 5-дақиқада Тони Кроос жарима тўпидан унумли фойдаланиб, жамоасига 3 очко келтирди.
2-турдан сўнг 6 очко тўплаган Мексика терма жамоаси F гуруҳида пешқадамлик қилиб турибди. Германия 3 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, қўшимча кўрсаткичлар борасида ёмонроқ натижага эга Швеция терма жамоаси 3-ўринни банд қилиб турибди. Жанубий Корея терма жамоаси эса очко йиғмаган ҳолда, сўнгги поғонада бормоқда.
ЖЧ-2018, F гуруҳи
Германия – Швеция 2:1
Голлар: 0:1 – 32 Тойвонен, 1:1 – 48 Ройс, 2:1 – 90 Кроос.
Германия – Нойер, Боатенг, Рюдигер, Киммих, Хектор (Брандт, 87), Руди (Гюндоган, 31), Кроос, Дракслер (Гомес, 46), Ройс, Мюллер, Вернер.
Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон (Дурмаз, 74), Ларссон, Экдаль, Форсберг, Тойвонен (Гвидетти, 78), Берг (Телин, 90).
Огоҳлантиришлар: Экдаль (52), Боатенг (71), Ларссон (90).
Четлатиш: Боатенг (82).
Мавзуга оид
02:21 / 02.12.2022
ЖЧ-2022. Япония Испания устидан иродали ғалабага эришиб 1-ўрин билан 1/8 финалга чиқди, Германия яна гуруҳда қолиб кетди
02:25 / 28.11.2022
ЖЧ-2022. Испания ва Германия ўртасидаги марказий баҳсда кучлар тенг келди
16:16 / 26.03.2021
Германия миллий жамоаси ФИФАни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди
18:54 / 10.12.2019