Фан-техника | 07:43 / 28.06.2018
23589
2 дақиқада ўқилади

Samsung ва Apple 7 йиллик баҳсга нуқта қўйди

Фото: Peter Macdiarmid/Getty Images

Samsung ва Apple компаниялари суддан ташқари тартибда смартфон дизайни билан боғлиқ 7 йил давом этган патент баҳси бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Калифорния штатининг Шимолий округи суди электрон базасида жойланган ҳужжатларда айтилган. 

Ҳужжатларда таъкидланишича, шикоятчи ва жавоб берувчи судни “ўзаро эътирозларини ҳал қилиш ва шикоят аризаларини қайтариб олиш” ҳақида хабардор қилишган. Шу муносабат билан суд аввалги сабабларга кўра бошқа шикоят бериш ҳуқуқини сақламаган ҳолда ишни ёпган. Компаниялар эришган келишув тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Ушбу баҳс 2011 йилдан – Apple Samsung’ни iPhone дизайнидан нусха олишда гумон қилиб, интеллектуал мулкка ҳуқуқни бузганликда айблагандан бери давом этиб келган. 2012 йилда Калифорниядаги суд Samsung’нинг 11 та смартфон моделида Apple ишланмалари қўлланганлиги ҳақида қарор чиқариб, Жанубий Корея компаниясига 399 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйган. Samsung бу қарор бўйича арз қилган ва охир-оқибат иш АҚШ олий судигача етиб борган. 

Компаниялар суд жараёни вақтида бир-бирларига қарши ўнлаб шикоятлар ва апелляциялар топширишган. 

Мавзуга оид