Ўзбекистон | 15:10 / 02.07.2018
56304
2 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси узлуксиз тушишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 3 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 25,39 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 7846 сўму 27 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Евро курси эса 7,62 сўмга пасайиб, 9166.80  сўмни ташкил қилган. 1 Россия рубли курси 0,04 сўмга арзонлаб, 125.06 сўм бўлиб турибди.

1 АҚШ доллари 7846,27
1 ЕВРО 9166,80
1 Россия рубли 125,06
1 Англия фунт стерлинги 10362,57
1 Япония иенаси 70,90
1 Жанубий Корея вони 7,04
1 Кувайт динори 25948,38
1 Малайзия ринггити 1943,11
1 Канада доллари 5976,83
1 Хитой юани 1185,76
1 Сингапур доллари 5758,31
1 Швейцария франки 7923,92
1 БАА дирҳами 2136,32
1 Миср фунти 439,81
1 Австралия доллари 5807,81
1 Туркия лираси 1710,84
1 СДР 11036,33
1 Украина гривнаси 298,45
1 Польша злотийси 2096,98

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида 8200 сўмга яқинлашган доллар курси, кейинги ҳафталар давомида курс узлуксиз арзонлай бошлади.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид