Жаҳон | 10:55 / 04.07.2018
12578
2 дақиқада ўқилади

Шифокорлар озишни тавсия қилишди – беморда эса 20 кг.лик киста аниқланди

Kayla Rahn ҳомиладор эмас эди. Ҳатто фарзанди ҳам йўқ эди. Шифокорлар эса, вазн ташлашни тавсия қилишди. Аслида муаммо узоқ вақт аниқланмаган тухумдон кистаси бўлиб чиқди. 

АҚШнинг Alabama штатилик Kayla Rahn 2017 йил ёзида кутилмаганда, таомномасида жиддий ўзгаришлар бўлмаса-да, вазн тўплай бошлади. Даставвал у ўтириб ишлаш туфайли шундай бўлмоқда, деб ўйлаган. Аммо, вақт ўтиши билан бир вақтлар осонгина қила оладиган ишлар ҳам қийинлашди. У кузга келиб, қорин соҳасидаги оғриқдан шикоят қила бошлади. 

Фото: CNN

Шифокорлар эса, у шунчаки вазн ташлаши лозимлигини айтишди. Rahn соғлом таомларни тановул қилиб, фитнес залларига борганига қарамай, вазни камаймади. Унинг айтишича, Rahn 4 нафар шифокорга учрашган, уларнинг ҳеч бири тухумдонидаги ўсимтани аниқлай олмаган. 

Montgomery's Jackson Hospital шифохонаси шифокори Dr.Gregory Jones буни англашилмовчилик сифатида баҳоламоқда.

"Албатта, такрорий текширувлар чоғида ҳам бу нарсанинг аниқланмагани хатодир. Биз барчамиз вақти-вақти билан шундай англашилмовчиликка дуч келиб турамиз. Ахир биз ҳам инсонмиз. Шунга қарамай, биз беморларни даволашучун қаттиқ тер тўкамиз", - деган Dr.Gregory Jones.

Kayla Rahn 25 май куни Montgomery's Jackson Hospital шифохонасига борганида бу ердагилар адашмади. CNN хабарига кўра, Dr.Richard Sample "уни текшириб, тезда аниқ ташхис қўйган". 

Шундан сўнг, 26 майда 1½ соатлик шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Жарроҳлар Kayla Rahn тухумдонидан салкам 22 ярим кг келадиган кистани олиб ташлаган. 

Ортиқча “вазн”га сабаб бўлган киста муваффақиятли олиб ташланганидан сўнг, Kayla Rahn ҳаёти изига тушмоқда.

Мавзуга оид