Равшан Эрматов рекорди яқин 4 йил ичида янгиланмайди
Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЖЧ-2018 ўйинларини бошқаришда давом этадиган ҳакамлар рўйхатига киритилмади.
Унинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг оёғидан жароҳат олиши натижасида, Эрматов гуруҳининг Россиядаги иши якунланди.
Айни пайтда, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида 11та ўйинни бошқарган ва бу борада дунё рекорди эгаси ҳисобланади.
Бу кўрсаткич бўйича унга яқин турган ҳакамлардан бири аргентиналик Нестор Питана бўлиб, у чоракфиналдан ўрин олган Уругвай - Франция ўйинига тайинланган. Бу 42 ёшли ҳакам учун жаҳон чемпионатларидаги 8-ўйин бўлади. Агар Питана яримфинал ва финалга тайинланган тақдирда ҳам Эрматов рекордига етолмайди.
Шу тариқа, Равшан Эрматов рекорди камида кейинги жаҳон чемпионатигача сақланиб қолади.
Мавзуга оид
21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди
16:59 / 27.10.2021
«Ошинг ҳалол бўлса, кўчада е». Эрматов иштирокида ўтган муҳокамада икки ҳакам хатосини тан олди, Асимов ва Серазитдинов қарорини тушунтирди
11:55 / 12.04.2021
Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди
12:50 / 06.04.2021