Рейтинг: Ўзбекистон саёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтингида
Ўзбекистон саёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатидан ўрин олди. 2018 Global Law and Order ҳисоботи шундан далолат бермоқда.
Қуёш, денгиз ва қумли соҳил - бу саёҳат қилишни режалаштираётган вақтингизда ҳисобга олинувчи энг муҳим омиллардек гўё, лекин яна бир омил борки, у ҳам саёҳатда муҳим аҳамиятга эга, бу - хавфсизлик.
Gallup компаниясининг америкалик тадқиқотчилари томонидан тақдим этилган Global Law and Order рейтинги маҳаллий аҳоли ўзини қанчалик хавфсиз ҳис қилишига асосланиб тузилади.
Рейтинг тузишда 142 мамлакат фуқаролари орасида маҳаллий полиция фаолияти, ёлғизликда сайр қилиш вақтидаги хавфсизлик ҳисси ва жиноятчиликка доир сўровнома ўтказди.
Ҳисоботни тузиш давомида Gallup 15 ёшдан катта бўлган 148 мингдан зиёд кишини сўроқ қилди. Бундан мақсад расмий статистика ва шахсий кечинмалар ўртасидаги ҳар қандай тафовутларни аниқлаш эди.
Шундай қилиб, 2018 Global Law and Order Report рейтингига кўра, жиноятчилик кўрсаткичларининг пастлиги билан машҳур Сингапур 97 балл билан биринчи ўринга муносиб кўрилди.
Иккинчи ўринда бир вақтнинг ўзида Норвегия, Исландия ва Финляндия мамлакатлари номлари қайд этилган. 93 баллдан тўплашга муваффақ бўлган бу уч мамлакат ўзининг табиати ва экологик тоза шаҳарлари билан турмуш сифати кўрсаткичлари рейтингида мунтазам иштирок этади.
Ўзбекистон 91 балл билан Gallup рейтингида бешинчи ўринни эгаллади. "Қачонлардир қадимий Буюк Ипак йўлининг бир қисми ҳисобланган Марказий Осиёнинг бу мамлакати сўзсиз гўзал мамлакатдир", дейилади ҳисоботда. Шу билан бирга, Ҳонконг ҳам 91 балл тўплаб, рўйхатнинг бешинчи ўрнида келган.
90 баллдан йиғган Швейцария ва Канада рўйхатнинг еттинчи поғонасидан ўрин олган.
Индонезия 89 балл билан илк ўнталикка якун ясади. Жануби-Шарқий Осиё мамлакати аҳолиси сўнгги йигирма йилда ҳалокатли террор ҳолатларининг гувоҳи бўлганига қарамай, ўз мамлакатига ижобий баҳо берди.
Рейтинг тузувчилари фикрича, мазкур маълумотлар туризм учун қизиқарли. Зеро 2011 йилдаги Миср воқеаларидан кейин мамлакат туризм кўрсаткичлари кескин пасайган. Шундай бўлса-да, Миср бу йўналишда зарур чораларни кўриб, Дания, Словения, Люксембург, Австрия, Хитой ва Нидерландия билан бир қаторда Gallup рейтингининг 10-ўрнидан жой олди.
Gallup рейтингига кўра дунёнинг саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлари:
Мавзуга оид
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024