01:21 / 07.07.2018
39045

Қозоғистонликлар ноодатий рекорд ўрнатишди 

Фото: Лаура Балмаганбетова

Қозоғистоннинг Оқтўбесида шифокорлар Гиннес рекордини янгилашди: улар бир соат ичида 4270 кишининг қон босимини ўлчашга муваффақ бўлишган. Оммавий тадбирда 500 тиббий ходим иштирок этган.    

Тадбир Саломатлик боғида ўтган. Қон босимини ўлчатиш учун бу ерга 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 4 мингдан кўпроқ одам йиғилган. Шифокорлар нафақат қон босимини ўлчашган, балки ўз тавсияларини беришган.

Оқтўбе вилоятида бундай тадбир илк бор ўтказилган. Таъкидланишича, бундан мақсад ушбу муаммога эътибор қаратиш бўлган. Артериал гипертония юрак ва томирларнинг энг кенг тарқалган касалликларидан бири бўлиб, у бежизга “билинмас қотил” деб аталмайди, чунки у деярли ҳеч қандай асоратсиз кечади.

Фото: inform.kz
Фото: Лаура Балмаганбетова
Фото: Лаура Балмаганбетова
Фото: Лаура Балмаганбетова

Аввалги рекорд натижа Ҳиндистонда 2015 йилда ўрнатилган бўлиб, унда бир соатда 3600 кишининг қон босимини ўлчашга муваффақ бўлинган. 

Top