01:36 / 07.07.2018
26113

ЖЧ-2018. Ярим финалнинг илк жуфтлиги маълум бўлди

Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/4 финалида Бразилия устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. "Казань Арена"да кечган ўйин 2:1 ҳисобида бельгияликлар фойдасига якунланди. 

Шу тариқа, Бельгия ярим финал йўлланмасини қўлга киритди ва унда Уругвайни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Франция терма жамоаси билан куч синашади. 

Учрашув 10 июль куни "Санкт-Петербург" стадионида, Тошкент вақти билан 23:00 да бўлиб ўтади. 

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top