Жамият | 13:40 / 08.07.2018
18923
1 дақиқада ўқилади

Онлайн қабул: Биринчи синфга онлайн режимда қабул бошланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида биринчи синфга ҳужжатларни онлайн режимда қабул қилиш ишлари бошланди. Туман Халқ таълими бўлимидан KUN.UZ'га хабар берилишича, ҳужжатлар, таклифлар ва шикоятларни онлайн режимда қабул қилишга доир ишлар амалга оширилмоқда.

Ота-оналар куннинг исталган қисмида Учтепа тумани мактаблари сайтлари орқали боланинг биринчи синфга чиқиши учун зарур ҳужжатларини ҳеч қандай қийинчиликларсиз узатишлари мумкин бўлади. Шунингдек таклифлар ва шикоятларни ҳам йўллаш имкони мавжуд.

Демак, бола биринчи синфга қабул қилиниши учун қуйидаги ҳужжатларни йўллаш керак бўлади:

  • ота-она ёки қонун асосида уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг оригинал паспортлари сканери;
  • боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома сканери;
  • Тор доира мутахассисларидан ўтганлик тўғрисидаги оригинал тиббий карта сканери.

Онлайн режимни йўлга қўйишдан мақсад - ота-оналар ва мактаб ўртасида максимал алоқа ўрнатиш ва 1-синфга ҳужжатларни топшириш жараёнини енгиллаштириш.

Мавзуга оид