Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

.jpg&w=1200&q=75)
Телевидение, радио, босма ва интернет нашрлари ходимлари билан бўлган мулоқот давомида вилоят раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар, “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурлари ижроси бўйича амалга оширилаётган ва ушбу дастурлар бўйича келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан журналистлар билан суҳбатлашди.
.jpg&w=1200&q=75)
.jpg&w=1200&q=75)
Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан жорий йилнинг 27 июнь куни қабул қилинган “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ишлаш механизми, вилоятда ушбу дастур бўйича режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан ҳам саволларга жавоб бериб ўтди.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири






