Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Туркманистон президенти набираси билан рэп куйлади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов таътил вақтида 16 ёшли набираси Каримгули билан спорт ва бадиий ижодиёт билан шуғулланишга қарор қилди.
Turkmenportal ҳукумат ахборот ресурсининг маълум қилишича, президент таътилни “Аваза” миллий туристик зонасида ўтказмоқда. Бердимухамедов ва унинг набираси жисмоний ривожланишга вақт ажратиб, сўнгра биргаликда шеър ёзиб, уни рэп усулида ижро этишди.
“Туркманистон президенти ҳордиқ вақтида мусиқа ёки ёзувчилик ва илмий иш билан шуғулланишга доим вақт ажратишга ҳаракат қилади”, деб айтилган хабарда.
Ушбу жараён туркман телевидениеси томонидан камераларга муҳрланган.
Қўшиқ қуйидагича бошланади: “Спорт! Туркманистон! Гўзал Аваза!”. Бердимухамедов набирасига шеърни ижодий ёндашган ҳолда инглиз тилига таржима қилишни тавсия қилган. Набира бобоси шеърини таржима қилиб, унга мусиқа ярата бошлаган.
Бердимухамедов синтезаторда, набираси эса гитарада мусиқа чалиб, қўшиқни рэп усулида ижро этишган.
Мавзуга оид
22:48 / 15.02.2026
Қирғизистон ортидан Туркманистонда ҳам миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
18:22 / 29.12.2025