Фото: Биокон 

Барча эркаклар ҳам ўз териси ҳолатига катта эътибор беравермайдилар. Бироқ, агар уларда ҳуснбузарларнинг сони ва ҳажми сезиларли даражага етса, бу ҳолат кучли жинс вакилларини ҳам хавотирга солади, ва улар бу тери касаллигидан халос бўлиш йўлларини излай бошлайдилар.

Эркакларда нима учун ҳуснбузар пайдо бўлади

Теримиз литмус тести қоғозига ўхшаб соғлигимизнинг ҳолатига ишора қилиб туради. Танада бирон бир муаммо юзага келса, ана шу муаммо дарҳол тери устида ўз аксини топади ва баъзида эса акне кўринишига келади. Эркакларда нима учун ҳуснбузар пайдо бўлади? Аслида, муаммо битта ва у ҳам бўлса, тери метаболизмининг бузилишидир.

Фото: Биокон 

Эркакларда гармонал ҳуснбузар муаммоси

Кучли жинс вакилларининг эркаклик хусусиятлари махсус гормон – тестостеронни ишлаб чиқарилишида ҳам шаклланиши барчага маълум. Одатда, бу гормоннинг етарлича кўплиги ижобий ҳодиса сифатида баҳолансада, унинг ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши оқибатида ҳуснбузарларнинг пайдо бўлиши унинг салбий жиҳати сифатида намоён бўлади.

Гармонал ҳуснбузарлар пайдо бўлишига асло эътиборсиз бўлмаслик керак. Айниқса, бу муаммо мунтазамликни ўзида акс эттириб, тез-тез намоён бўлаётган бўлса, зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш керак.

Эркаклардаги ҳуснбузарларни даволаш

Эркакларда ҳуснбузар муаммосини қандай қилиб даволаш мумкин? Бунинг учун қуйидагиларни бажариш керак:

  • Агар бу муаммо ген омили орқали бўлса, терини косметик воситалар билан доимий парваришлаш зарур;
  • Ошқозон ости бези, гастрит, дизбактериоз, холелитиёз ва ошқозон-ичак тракти касалликларини аниқлаш учун умумий текширувдан ўтиш зарур;
  • Колбаса маҳсулотлари, ёғли таомлар, газли ичимликлар, кофе, кимёвий қўшимчаларни ўз ичига олган маҳсулотлар истеъмолини ҳеч бўлмаганда, даволаниш даврида камайтириш ёки умуман истеъмолдан чиқариб ташлаш керак.