Ўзбекистон | 10:40 / 20.07.2018
7638
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети”нинг асосий вазифаси белгиланди 

Фото: УзА

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда. 

Қарор билан фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, университетнинг асосий вазифаси, жумладан фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш ҳисобланди.

Университет таркиби 10-15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилади.

Ҳар йили Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган “Энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис” кўрик-танлови доирасида намунали фаолият олиб бораётган “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш бўйича алоҳида номинациялар жорий этилади.

Мавзуга оид