Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинлари ва профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан фуқаролар йиғинлари ва профилактика (катта) инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Фуқаролар йиғинлари ва профилактика (катта) инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда назарда тутилган маълумотларни туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг сўровига мувофиқ тақдим этилиши ва уларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш чораларини кўради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари рейтинг баҳолаш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари, уларнинг ходимлари, профилактика (катта) инспекторлари ва жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган шахсларни рағбатлантириш учун зарур бўлган маблағлар маҳаллий бюджетнинг орттирилган қўшимча маблағлари ҳисобига ажратилишини таъминлайдилар.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Фуқаролар йиғинлари ва профилактика (катта) инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари ходимлари, профилактика (катта) инспекторлари ва жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган шахсларга республика ҳудудидаги санаторийлардан бирида соғлиғини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Фуқаролар йиғинлари ва профилактика (катта) инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга кўра, фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолашда (кейинги ўринларда рейтинг баҳолаш деб аталади) фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолининг ижтимоий ҳаётида мавжуд бўлган жами муаммолар (улар хонадонма-хонадон юриш орқали) аниқланади.

Ушбу муаммолар – ечими фуқаролар йиғинлари ходимларининг саъй-ҳаракати билан ҳал этилган муаммоларга ҳамда фуқаролар йиғинларининг ташаббуси билан мутасадди идора ва ташкилотлар ёрдамида ҳал этилган муаммоларга сараланиб, мазкур кўрсаткичлар умумлаштирилган ҳолда баҳоланади.

Фуқаролар йиғинлари ва профилактика (катта) инспекторлари фаолияти баҳолашда энг муҳим кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланади:

Тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш;