Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги ер остки минерал ресурсларнинг умумий қиймати 5,7 триллион долларга тенг - Қўмита
Ўзбекистондаги минерал ресурслар хом ашёси 5,7 триллион долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Азам Қодирхўжаев маълумот берган.
«Ўзбекистоннинг, ҳозиргача, 20 фоиз майдони ўрганилган, холос. Келажакда янги ва йирик конларни очиш истиқболлари ҳам мавжуд. Мутахассисларнинг фикрича, республикадаги ер остки фойдали қазилма бойликлари ҳамда минерал ресурсларнинг умумий қиймати 5,7 триллион долларга баҳоланади. Шулардан, 1 триллион доллар қийматга эга бойликлар айни пайтда фойдаланишга тайёр конларда мавжуд», – дейди Қодирхўжаев.
Унинг сўзларига кўра, фойдаланилмай турган ер остки бойликларини эксплуатация қилиш учун берилаётган лицензиялар сони ошиб бормоқда. Натижада, сўнгги йилларда қўмита 1200дан ортиқ шундай лицензия тақдим этган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026