Instagram'да энг кўп пул топаётган шахслар ўнлиги
Ижтимоий тармоқ орқали кўплаб фолоуверларга эга бўлган аккаунтлар айни пайтда реклама мазмунидаги хабарларни эълон қилиш орқали мўмайгина даромад топмоқда.
Шундай қилиб, Instagram'да битта хабарни эълон қилишнинг энг қиммат баҳоси 1 миллион доллар бўлиб, у 110 миллион мухлисга эга Кайли Женнерга тегишли. 138 миллион фолоуверни мафтун этган хонанда ва актриса Селена Гомес эса битта реклама-хабарни 800 минг доллар эвазига чоп этади.
Кучли учликни «Ювентус» футболчиси Криштиано Роналду якунлаган. У битта хабарни Селенадан 50 минг доллар арзонроққа чоп этиши мумкин.
Топ 10ликнинг кейинги поғоналари қуйидагича тартибланади:
4. Ким Кардашян - 720 минг доллар
5. Бейонсе - 700 минг доллар
6. Дуэйн Жонсон - 650 минг доллар
7. Жастин Бибер - 630 минг доллар
8. Неймар - 600 минг доллар
9. Месси - 500 минг доллар
10. Кендалл Женнер - 500 минг доллар
Мавзуга оид
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024