Жаҳон | 15:11 / 30.07.2018
10523
2 дақиқада ўқилади

Ғойиб бўлган МН370 лайнери иши бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

Фото: AP

2014 йилда Ҳинд океани устида йўқолиб қолган Куала-Лумпурдан Пекинга МН370 рейси билан парвоз қилган Малайзия ҳаво йўлларига қарашли самолёт йўналиши режадан ташқари ҳолда ўзгартирилиши учувчилар томонидан амалга оширилган, дейилади самолёт йўқолиб қолиши бўйича суриштирув ўтказаётган комиссия расмий ҳисоботида.

Душанба куни Куала-Лумпурда МН370 рейсининг йўқолиб қолиши бўйича суриштирув ўтказаётган Малайзия давлат комиссияси раҳбари доктор Кок Су Чон ҳисобот билан таништирди.

"Ўрганиш давомида Ҳинд океани томонга режадан ташқари бурилиш қўлда амалга оширилган. Бу вақтда самолёт автопилоти ўчирилган ҳолатда бўлган. Ўрганишда иштирок этган барча шу фикрда", — деди у.

Доктор Кок Су Чоннинг айтишича, комиссия "лайнер парвозига ташқаридан аралашув бўлганлиги эҳтимолини инкор қилмайди" ва самолётнинг Ҳинд океани томонга бурилиб кетиши "унинг техник ҳолати ёки борт тизимидаги камчиликлар сабабли юз бермаганлигига" ишончи комил.

Мавзуга оид