Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия фуқаролик авиацияси раҳбари изсиз ғойиб бўлган Boeing ҳақидаги ҳисоботдан сўнг истеъфога чиқди
Фото: The Straits Times
Малайзия фуқаролик авиацияси департаменти раҳбари Азҳаруддин Абд Раҳмон Ҳинд океани узра ғойиб бўлган Малайзиянинг Boeing-777 самолёти бўйича якуний ҳисобот эълон қилингач, истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Бу ҳақда The Star газетаси сайтида хабар қилинган.
Раҳбар ўз истеъфосини тергов давомида назоратчилар ишида аниқланган бузилишлар билан боғлади, бироқ ҳужжатда у раҳбарлик қилаётган департаментга нисбатан бевосита айбловлар йўқ.
«Комиссия ҳисоботи фуқаролик авиацияси департаментига МН370 рейсининг ҳалокати учун масъулият юкламаслигига қарамай, ҳисоботда Куала-Лумпур аэропорти авиадиспетчерлик хизмати иши билан боғлиқ бир нечта аниқ хулоса бор. У ерда ҳаво ҳаракатини назорат қилишнинг стандарт жараёнлари диспетчерлар томонидан бузилгани ҳақида сўз юритилади», - дея маълум қилган Абд Раҳмон.
Таъкидланишича, у сешанба куни эрталаб истеъфога чиққан бўлиб, қарор 14 кундан кейин кучга киради.
Мавзуга оид
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
14:29 / 27.12.2025
Малайзия собиқ бош вазири 15 йилга қамалди
12:47 / 13.12.2025
Малайзияга сафар қилаётган ўзбекистонликлар учун муҳим талаблар маълум қилинди
23:08 / 03.12.2025