Молия вазирлиги машиналар нархининг ошиб кетишига муносабат билдирди
Ўзбекистон молия вазирлиги 1 августдан GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг нархи 14 фоизга ошиши юзасидан изоҳ берди.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан давлат органлари, ташкилотлар ва ҳукумат комиссияларининг маҳсулот, хом ашё ва материалларнинг (Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар бундан мустасно) чекланган нархи, ҳажмини белгилаш ваколати бекор қилинган.
«GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ижтимоий аҳамиятга эга ҳамда стратегик товар турлари рўйхатига киритилмагани боис уланринг нархи давлат томонидан назорат қилинмайди. Шундай қилиб GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи молия вазирлиги ёки бошқа бирор бир давлат органи томонидан белгиланмайди. GM Uzbekistan ишлаб чиқараётган маҳсулотига унинг таннархи, ишлаб чиқариш харажатини кўтариши ва автомобилга бўлган талаб каби омиллардан келиб чиқиб нарх қўяди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022
“Битта вазирлик ҳамма вазирлик устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди” — Тимур Ишметов вазирликлар бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаши ҳақида
15:14 / 21.11.2022