Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ташкил этилган Давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармасининг - “Халқаро рейтинг агентликлари, молия ва юридик консультантлар билан ўзаро муносабатлар” бўлими, “Статистик ва макроиқтисодий ахборотлар билан ишлаш” бўлими ва “Давлат қарзи ҳисоби ва ҳисоботи” бўлимларининг қуйидаги вакант лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилмоқда.

Бошқарма бошлиғи – 1 нафар;

Бошқарма бошлиғи ўринбосари - бўлим бошлиғи – 1 нафар;

Бўлим бошлиғи – 2 нафар;

Бўлим бошлиғи ўринбосар – 3 нафар;

Бош мутахассис – 6 нафар;                                

Етакчи мутахассис – 3 нафар.             

1. Қуйидагилан номзодларга қўйиладиган асосий малака талаблари ҳисобланади:

1. Иқтисодиёт (макро/микроиқтисодиёт), молия ва молияни бошқариш ҳамда шунга яқин соҳада бакалавр ёки магистр дипломи, Ўзбекистон/хорижий ОТМлари дипломлари; 

2. Иқтисодий ва молиявий таҳлил эта олиш, кредит рейтингларни тушуниш; 

 3. Ўзбек ва инглиз тилини мукаммал даражада билиш. Инглиз тилида IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар маъқулланадилар;

4. Иш тажрибаси (Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, олий таълим муассасаларида ва ҳ.к.) камида 
3 йил, чет эл банклари ва ташкилотлари билан ишлаш тажрибаси ижобий қаралади

5. Microsoft Word, Power Point, Excel каби дастурларда мукаммал ишлаш тажрибаси;

6. Лавозимга мос бошқа малака талаблари.

2. Шахсий талаблар:

2.1. Ватанпарварлик, содиқлик;

2.2. Профессионал этикет, ҳамкасбларга ҳурмат билан қараш;

2.3. Оғир меҳнатдан қочмаслик;

2.4. Муомала маданияти, Sales mentalıty;

2.5. Жамоада ишлаш қобилияти;

2.6. Лавозимга мос бошқа шахсий талаблар.