Ўзбекистон | 17:00 / 31.07.2018
3606
3 дақиқада ўқилади

Норезидентлар - биржа савдолари иштирокчилари маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин?

Фото: Norma

Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартибига тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
 
Норезидентларга, товар-хом ашё биржаларидаги қолган барча биржа савдолари иштирокчиларига бўлгани сингари, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан ҳисобварақлар очилади ва юритилади.
 
Маълумот учун: ҳисоб-китоб-клиринг палатаси – электрон клиринг тизими орқали биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси.
 
Бунда клиринг иштирокчиларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларидаги маблағлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:

• улар ўртасида битимлар бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;
• савдо сессияларида иштирок этиш учун закалат сифатида;
• мижоз топшириғига кўра – клиринг иштирокчисининг хизмат кўрсатувчи банкидаги ҳисобвараққа қайтариш учун;
• биржа хизматлари ҳақи, брокерлик ҳақини тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;
• қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган экспорт (импорт) битимларини ижро этиш билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун; 
• битимларни тузиш ва ижро этиш билан боғлиқ бошқа ҳолларда.
 
Шунга қарамай, Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига норезидент-юридик шахсларга маҳаллий банкларда ҳисобварақлар очиш ва ТХБ очиқ электрон савдоларида маҳсулот сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валюта сотиб олиш (сотиш) имконини берувчи қўшимчалар киритилган эди. Шу тариқа, Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартиби юқоридаги ҳужжатга мувофиқлаштирилди.
 
Белгиланишича, маҳсулотни сотишдан тушган маблағлар ва норезидентлар (юридик шахслар) – ТХБ очиқ электрон савдолари иштирокчиларига миллий валютада очилган банк ҳисобварақларига келиб тушган бошқа тақиқланмаган маблағлар ҳисобварақ эгасининг кўрсатмасига кўра:
 
• хорижий валютани сотиб олиш учун ишлатилиши;
• биржаларнинг ҲККПда очилган ҳисобварақларга қайта ўтказилиши мумкин.
 
Ҳужжат 30.07.2018 йилдан кучга кирди. 

Мавзуга оид