Фото: Биокон

Пигмент доғлари бу инсон танасида тўқлашган доғ ёки тангачалар кўринишидаги тери қисмларидир. Меланин пигментини биз соч, тери, кўзнинг шаффоф қавати ва бошқа тўқималарида кўришимиз мумкин. Гиперпигментация эса кўп миқдордаги холлар, сепкиллар ва кенг ёйилган малларанг катта доғлар кўринишида юзага келади. Кўпинча аёллар бу каби пигмент доғларидан халос бўлишни исташади. Аммо бу пигмент доғлар нафақат аёлларда пайдо бўлади, балки улар кучли жинс вакилларини ҳам четлаб ўтмайди. Силлиқ ва кўркам ҳуснга доғларнинг соя солиши жуда ҳам ачинарли ҳолат. Халқ табобати адабиётларига кўра, бу каби доғлар қуёшнинг ултрабинафша нурланиши таъсирида пайдо бўлиши аниқланган. Аммо замонавий тиббиёт тадқиқотлари жараёнида гиперпигментациянинг ултрабинафша нурларидан ташқари айрим сабаблари ҳам аниқланган.

Фото: Биокон

Пигмент доғлари пайдо бўлишининг сабаблари

Терининг ранги учта пигментнинг уйғунлигига боғлиқ: каротин, меланин ва гемоглобин. Каротин терига сарғиш ранг беради. Гемоглобин пушти ранг учун масъулдир. Шунинг учун ҳам, гемоглобин даражаси юқори бўлган инсонларнинг ёноқлари қизғиш тусда бўлади. Агар гемоглобин даражаси паст бўлса, юз ва танадаги тери ранги оқиш тусда бўлади. Меланин – тўқ (малларанг) пигмент ҳисобланади ва тери рангига масъул пигментдир. Қайси рангда туғилишингиз меланин миқдорига боғлиқ.

Пигментларнинг танада пайдо бўлиши ҳақидаги фактлар

Ултрабинафша. Қуёш нури орқали танага тушган табиий ултрабинафша нурлари соларияга ташриф буюриш натижасида олинган сунъий ултрабинафша нурлари билан бир хилда зарарли ҳисобланади.

Гормонал етишмовчилик. Аёлларда гармонал мувозанатни бузилиши ҳомиладорлик ва туғруқдан сўнг кўкрак сути билан озиқлантириш даврида, оғиз контрацептивларини қабул қилиш ва менопоз натижасида содир бўлади. Гормонал номутаносибликнинг яна бир сабабларидан бири қалқонсимон безнинг бузилиши бўлиши мумкин.

Ички органлар касалликлари. Овқат ҳазм қилиш тизими ва жигар дисфункцияси одатда терига акс этади. Бурун-лаб учбурчак ичидаги пигмент доғлар (чин ёки юқори лаб устида) ошқозон, ошқозон ости бези ёки қизилўнгач билан боғлиқ муаммоларни билдиради. Ошқозон-ичак тракти ва жигар касалликлари (гепатит А) муаммосидан ташқари, гиперпигментация сабаби ўт пуфаги касаллиги бўлиши мумкин.