Ўзбекистон | 14:01 / 01.08.2018
5226
2 дақиқада ўқилади

Инфокиоск, махсус футболка ва VR-кўзойнак. Давлат туризм қўмитаси янги лойиҳалари ҳақида маълум қилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 700дан ортиқ туристик ташкилот, 500дан зиёд замонавий меҳмонхоналар, дам олиш масканлари мавжуд. Энди ушбу муассасаларда хизмат кўрсатиш даражаси инфокиоклар томонидан баҳолаб борилади. Жорий йилнинг охиригача шундай инфокиосклар пойтахтнинг одамлар гавжум жойларига, аэропорт ва вокзал, тарихий обидалар ёнига ҳамда меҳмонхоналарга ўрнатилиши режалаштирилган. Бу Давлат туризм қўмитаси хабар бермоқда.

У ерда махсус тугмачалар бор бўлиб (ёнғин, тез ёрдам ва полиция), уч тилда тақдим этилган. Шунингдек, хизмат сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш тугмаси мавжуд. Бундан ташқари, инфокиоскларда тарихий обидалар ҳақидаги маълумот ҳам жойлаштирилган. 

Давлат туризм қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-марказ” директори Ш. Маликовнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар миллий матоларга катта қизиқиш билдираётгани туфайли махсус футболкаларни ишлаб чиқариш жорий қилинди. Уни қадоқлашда ҳам мутлақо янги технологиядан фойдаланилган. 

Шунингдек, Маликовнинг айтишича, жорий йилнинг октябрь ойида пойтахтда биринчи маротаба мотошоу ўтказилиши режалаштирилган. 

Айни пайтда “Миллий PR-марказ” томонидан виртуал саёҳат ҳам йўлга қўйилмоқда. Бу саёҳатни турган жойда амалга ошириш мумкин, яъни махсус кўзойнакни тақиш кифоя - унда меъморий обидалар тасвири акс эттирилади.