«Metsenat» лойиҳаси доирасида «Мустақиллик-35» таълим гранти ғолиблари аниқланди. Унга кўра, 100 нафар талабанинг контракт тўлови учун 10 миллион сўмдан, жами 1 миллиард сўм ажратилади. Грант 67 нафар қиз ва 33 нафар йигитга насиб этди.
Ғолиблар қайси соҳаларда таълим олади?
Иқтисодиёт ва молия — 26 нафар;
Филология ва тиллар — 25 нафар;
Тиббиёт — 13 нафар;
Юриспруденция — 13 нафар;
Техника, IT ва муҳандислик — 6 нафар;
Ижтимоий ва сиёсий фанлар — 6 нафар;
Педагогика — 5 нафар;
Табиий ва аниқ фанлар — 3 нафар;
Қишлоқ хўжалиги ва биотехнология — 3 нафар.
Грант учун жами 15 290 та ариза келиб тушган. Ғолибларни саралашда талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичлари, оиласининг ижтимоий ҳолати, ногиронлиги, ота-онасидан айрилганлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги ва эришган ютуқлари инобатга олинган.
«Metsenat» лойиҳасининг асосий мақсади — контракт тўловини амалга оширишда қийналаётган, бироқ иқтидор ва салоҳиятга эга эҳтиёжманд талабаларни ихтиёрий асосда моддий қўллаб-қувватлаш.
Маълумот учун: «Мустақиллик-35» таълим гранти Ёшлар ишлари агентлигининг «Ибрат фарзандлари», UzChess, «Мутолаа», «Устоз AI», UzCombinator ва «Кўмак» каби лойиҳалари билан келишув асосида эълон қилинган.
Грант ғолибларининг тўлиқ рўйхати: мана бу ерда.












